Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Зиёд ибн Ҳадирдан, кимдан солиқ олардинглар, деб сўраган эдим, у: «Мусулмондан ҳам, аҳли аҳддан ҳам солиқ олмасдик, деб жавоб берди. Унда кимдан олардинглар, дегандим, аҳли ҳарб савдогарлардан уларнинг юртига борганимизда, биздан қанча солиқ олишса, биз ҳам шунча олардик, деди». Яъқуб ибн Абдурраҳмон Қоррий отасидан ривоят қилишича, Умар ибн Абдулазиз Адий ибн Артаага шундай ёзади: «Одамлардан товонни ҳам, «дастурхон солиғи»ни ҳам, макс (солиқ)ни ҳам олиб ташла. У макс эмас, Оллоҳ Таолонинг:


«وَلاَ تَبْخَسُوا النَّاسَ أَشْيَاءَهُمْ وَلاَ تَعْثَوْا فِي الأَرْضِ مُفْسِدِينَ» 
– „Одамларга нарсаларини камайтириб берманглар ва ер юзида бузғунчилик қилиб санқиб юрманглар!“,                                                                           [26:183]
деган оятидаги бахс (одамларни алдаш)нинг ўзидир. Ким сенга садақа (закот) олиб келса, уни қабул қил. Ким олиб келмаса, у билан Оллоҳнинг ўзи ҳисоб-китоб қилади». Қурайз ибн Сулаймон ривоят қилишича, Умар ибн Абдулазиз Абдуллоҳ ибн Авф Қоррийга шундай ёзади: «Отлан-да, Рафҳдаги божхона номли уйга бориб, уни буз, кейин денгизга олиб бориб, гумдон қил». Бу беш асарни Абу Убайд «Амвол» китобида ривоят қилиб, шундай дейди: «Ҳадисларда келтирилган солиқ, бож каби манфур, хунук ишлар аслида жоҳилиятда мавжуд бўлиб, араб ва ажам подшоҳлари уни олардилар. Уларнинг қонунларида молини олиб ўтаётган савдогардан солиқ олиш бор эди. Пайғамбар с.а.в.нинг Сақиф, Бахрайн, Довматул-Жандал ва бошқа диёрлардаги мусулмон бўлганларга ёзган мактублари буни кўрсатиб турибди. 


«أَنَّهُمْ لاَ يَحْشُرُونَ وَلاَ يَعْشُرُونَ» 
«Мусулмонлардан ўлпон ва бож олинмайди». Шундан бу иш жоҳилият қонунида бўлгани ва Оллоҳнинг Ўз Расули ва Ислом орқали уни бекор қилганини билиб оламиз». Яъни жоҳилият қонунида бож, солиқ олиш бўлган. Кейин Оллоҳ уни Ислом билан бекор қилган.


Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилинган ҳадис ва икки Умар р.а.дан ривоят қилинган асарлар мусулмоннинг ҳам, зиммийнинг ҳам тижоратига ҳеч қандай солиқ солинмаслигига далолат қилади. Юртга товар олиб кирадими ёки ундан олиб чиқиб кетадими, фарқи йўқ. Умар ибн Хаттоб р.а. шундай қилган. Мусулмон савдогарлардан ҳам зиммийлардан ҳам ҳеч қандай бож олмаган. Саҳобалар унинг бу ишига эътироз билдирмаганлар. Бу дегани,

 

134-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143